Ўзидан каттага уйланиш қайси вилоятларда кўп кузатилаётгани айтилди

0

Давлат статистика қўмитаси қизиқ статистик фактни келтирмоқда. Яъни, қўмита келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп қайси вилоятларда кузатилишини маълум қилган.

Унга кўра, бу борада Тошкент шаҳри (1 393 та) ва Бухоро вилояти (1 064 та) пешқадам.

Давстатқўм маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-октябрь ойларида республика бўйича 10 406 та қайд этилган никоҳларда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлган.

Бу ҳолат ҳудудлар кесимида (пойтахт ва Бухоро вилоятидан сўнг) қуйидагича:

Самарқанд вилояти – 979 та
Қашқадарё вилояти – 944 та
Хоразм вилояти – 921 та
Тошкент вилояти – 916 та
Сурхондарё вилояти – 882 та
Қорақалпоғистон Р. – 855 та
Фарғона вилояти – 599 та
Наманган вилояти – 419 та
Андижон вилояти – 409 та
Навоий вилояти – 411 та
Жиззах вилояти – 339 та
Сирдарё вилояти – 275 та

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here