Зангиота тумани ҳокимининг ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

0

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни «Тошкент метрополитени» ДУКнинг «Режим ва ички хавфсизлик» хизмати ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачилик йўли билан талаб қилинган 5000 АҚШ доллардан 5 000 000 сўм пулни Х.Ж. дан олаётганида уюшган жиноят гуруҳ аъзолари Х.Г. («Тошкент метрополитени» ДУК ходими), А.Р. (Зангиота тумани «Бўзсув» ҚФЙда ҳоким ёрдамчиси) ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Тадбир давом эттирилиб, уларнинг шериклари З.А. (вақтинча ишсиз) ва А.Б. (вақтинча ишсиз) ҳам қўлга олинди.