Ана сизга эътибор: Қирғизистонда қўйга тиш қўйдиришди

0

Талас вилоятида чорвадор қўй нормал овқатланиши учун унга тиш қўйдирди.

Бунда нафақат жониворга ғамхўрлик, балки иқтисодий манфаат ҳам бор – суратда гўштбоп «Арашан» зотли қўй.
Қўзичоқ нархи 500 $, катта қўй эса 5000 $ сотилмоқда. Айрим зотдор қўйларнинг нархи бир неча ўн минглаб $га етиши мумкин.

Республикада жами 6 мингга яқин бу зотли қўй боқилмоқда. Яқинда уларга чип ўрнатиш бошланганди.