Бола нутқидаги бузилишларга нима сабаб бўлади?

0

Кичик ёшдаги болалар орасида нутқ бузилиши билан боғлиқ муаммолар кўп учрайди. Бунга эса асосан ташқи омиллар ёки ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабаб бўлиши мумкин.

Дислалия нутқ бузилишининг кенг тарқалган тури бўлиб, бу ҳолатда кичик ёшли ўғил-қизлар айрим товушларни тўғри талаффуз қила олмайди. Ёки бир товушни иккинчисига алмаштириб, баъзи пайтда уни ўтказиб юборади.

Дислалиянинг 2 хил – функционал ва механик турлари бор. Механик турига асосан бола оғзидаги нутқ аппаратида (тишлар жойлашуви, жағлар шакли) камчиликлар, танглайнинг тартибсиз тузилиши, қалин лаблар сабаб бўлади.

Функционал дислалияни эса боланинг ўткир касалликларни бошдан кечирганлиги, оилада икки тилда сўзлашиш, фарзанд нутқини нотўғри тарбиялаш, у билан кам суҳбатлашиш, кичкинтой билан гаплашганда сўзларни “болаларча” талаффуз қилиш ва унда фонемик эшитишнинг яхши ривожланмаганлиги каби омиллар келтириб чиқаради.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here