Эркак боласининг кўз ўнгида хотинининг бошига болта билан бир неча марта урди

0

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида эркак хотини билан жанжаллашиб қолиб, унга болта билан жароҳат етказди.

Қайд этилишича, 21 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бувайда тумани «Турк» маҳалласида яшовчи 38 ёшли А.Қ. хонадонида турмуш ўртоғи Н.Қ. билан оилавий келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда у вояга етмаган фарзанди кўз ўнгида хўжалик болтаси билан Н.Қ.нинг бош соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган.