Германия ички ишлар вазири Ненси Фезер Японияга қарши ўйинга Оne Lovе бош боғичида келган.
Аввалроқ ФИФА ЛГБТК+ ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаб, сариқ карточкалар билан жазолаш билан таҳдид қилган миллий терма жамоаларнинг Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ўйинларига «Оne Love» ёзуви туширилган боғичлар билан киришини тақиқлаган эди.
Фезер ўйин давомида ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг ёнига ўтирди.