«Туркия армияси ҳар қандай террор таҳдидини йўқ қилади» – Эрдоған

0

Президент Режеп Таййип Эрдоған таъкидлашича, замонавий Туркиянинг ютуқ ва муваффақиятлари мамлакат тараққиётини секинлаштиришга уринаётган, жумладан, террор ташкилотларидан фойдаланиш орқали Туркияга қарши турмоқчи бўлаётган доираларни ташвишга солмоқда. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Давлат раҳбарининг айтишича, Анқара таҳдидларга қатъий қаршилик кўрсатиб, мамлакат рақибларига жиддий зарбалар бермоқда.

Президент Турк Қуролли кучларининг Сурия ва Ироқда давом этаётган амалиётига эътибор қаратди.

“Турк армияси бир неча кундан бери самолётлар, учувчисиз бошқариладиган учоқлар ва артиллериядан фойдаланган ҳолда террорчиларга ҳужум қилмоқда. Тез орада бу таҳдидни йўқ қиламиз”, дея ишонтирди Эрдоған.