Бувайда туманида ёш келин-куёв из газидан заҳарланиб вафот этди

0

Бугун ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг газлаштирилмаган ҳудудида яшовчи ёш келин-куёв из газидан заҳарланиб вафот этгани тўғрисида хабар тарқалди.

Бош прокурорнинг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Баёнотда айтилишича, воқеа бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Матбуот котибининг қўшимча қилишича, мутахассис томонидан хонадонда мавжуд бўлган иситиш мосламаси ностандарт ҳолатда ўрнатилганлиги ҳақида хулоса берилган.