Меркел: Россиянинг кенг миқёсли жангга кириши кутилмаган ҳодиса эмас

0

Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркел Spiegel журналига интервью берди. Деярли бир йил олдин, Россиянинг Украинага яқинлашиб келаётган бостириб кириши ҳақидаги огоҳлантиришлар янграётган бир пайтда Меркел канцлер лавозимини тарк этган эди.

Меркел истеъфога чиққанидан кейин берган илк интервьюсида «Мен кетганимдан кейин сокин вақт ўтказишни хоҳлардим, чунки Украина масаласида кўп шуғулланишимга тўғри келди», деган эди.

«Аммо бу сюрприз бўлмади. Минск келишуви бузилди. 2021 йилнинг ёзида, президентлар Байден ва Путин учрашганидан сўнг, мен Европа Иттифоқи Кенгашида Путин ва Эммануэл Макрон билан муҳокама ўтказиш учун мустақил Европа форматини яратмоқчи эдим. Аммо кимдир эътироз билдира бошлади ва мен энди ўз қароримда туриб олишга куч топа олмадим, чунки ҳамма кузда лавозимимдан кетишимни билар эди», деди Германиянинг собиқ канцлери.

Меркелнинг сўзларига кўра, ўша йилнинг август ойида Москвага сўнгги ташрифи чоғида унга нисбатан муносабат ўзгарган: «Куч сиёсати нуқтаи назаридан, сен охирги манзилга етдинг. Путин учун фақат ҳокимият муҳим».

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here