Оқ Жаннат – Клеопатра ҳовузи

0

ЮНЕСКОнинг “Жаҳон мероси рўйхати”га киритилган Денизли вилоятининг Памуккале минтақаси ҳудудида “Клеопатра ҳовузи” номи билан ҳам танилган табиий бассейн таътилни ўтказиш учун минтақага келганларнинг тез-тез борадиган жойларидан ҳисобланади.
Қадим замонлардан бери термал даволаш маркази сифатида танилган, милодий 692-йилда содир бўлган зилзила натижасида устунларнинг қулаши ва термал сувнинг тўпланиши натижасида табиий равишда ҳосил бўлган ушбу қадимий ҳовуз ёз ва қишда ўзгармайдиган ўзининг 36 даражалик суви билан маҳаллий ҳамда хорижий меҳмонларга ўзгача таасуротлар тақдим этади.
Ривоятларда термал сув Исо алайҳиссаломнинг онаси Биби Марямнинг касалланган кўзини даволагани, Миср маликаси Клеопатранинг Ҳиераполисга келиб, ҳовузга кирганлиги ҳам айтилади. Минг йиллик устунлар ва мармар тошлар орасида сузиш имконига эга бўлган сайёҳлар бу ерда шифобахш сувга кириш ва табиий гўзалликлардан баҳраманд бўлиш имконига эга.
Шунингдек, қадимги бассейн суви юрак-қон томир касалликлари, ревматизм, фалаж, тери ва асаб касалликларига фойдали эканлиги айтилади. “TÜRSAB” нинг (Туркия Саёҳат Агентликлари Бошқармаси) “Памуккале Минтақавий Ижроия Кенгаши” раиси Туран Кўсеоғлу берган маълумотига кўра, Памуккале охирги пайтларда сайёҳлар билан тўлиб кетган. Қадимий табиат ҳовузи шифо излаётганларнинг манзилига айланганини минтақадаги меҳмонхоналар деярли бўш хоналарсиз хизмат қилаётганлигидан билса бўлади. Памуккалега келганларнинг кўпчилиги ушбу қадимий бассейнга киришни хоҳлайди. Зиёратчилар табиат бассейнига кирмасдан бу ерни тарк этишмайди. Улар ҳовузга киришдан катта завқ олиб, мароқли дам олишади.
Памуккале каби қизиқарли жойни кўришга иштиёқи баланд сайёҳларни кўриш жуда ҳам ёқимли. Ҳатто пандемия даврида ҳам ҳовуз маҳаллий ҳамда хорижлик туристлар билан лиқ тўлди. Бу ернинг гўзаллиги қишда янада чиройли бўлади. Бироқ, ёзда зиёратчилар ҳовуз ва ҳаво иссиқ бўлса-да, дам олиш учун қадимий харобаларнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиб сузишни хоҳлашади. Туркияга биринчи марта келган сайёҳлар кўриши керак бўлган 4 та жой орасида Памуккалени тавсия қилинишига эътибор бериш керак. Кўплаб туристларга Истанбул, Кападокя, Памуккале ва Эфесни бориб зиёрат қилиш тавсия қилинади. Тур дастурларига Памуккалени ҳам киритамиз. Чиққанлар. Ҳар йили ушбу табиат мўжизаси бўлмиш “Клеопатра ҳовузи”ни кўриш ва шифобахш сувида вақт ўтказиш учун Америка, Шри-Ланка, Малайзия, Ҳиндистон, Покистон ва Европадан кўплаб туристлар ташриф буюришмоқда.