Сирдарё вилоятида Wildberries логистика маркази пайдо бўлиши мумкин

0

Бу ҳақда Россия компанияси вакиллари ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган музокараларда сўз юритилди.

Лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида Россия делегацияси вилоятнинг кичик саноат зоналарига ташриф буюрди.

Аввалроқ Тошкентда Wilderries саралаш ва логистика маркази қурилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.