Украиналик қўшиқчи Светлана Лобода Литвада исталмаган шахслар рўйхатига қўшилди

0

Хонанданинг мамлакат бўйлаб режалаштирилган гастроли бекор қилинадиган бўлди.

Бунга Лобода Қрим қўшиб олинганидан кейин Россияда чиқишни давом эттиргани ва 2015 йилда 9 май куни бўлиб ўтган тадбирда қўшиқ куйлагани сабаб бўлмоқда.

Литва маданият вазири Симонас Кайриснинг фикрича, Лобода билан таваккал қилмаган яхши, чунки концерт ташкилотчилари Литванинг ўзида судга тортилиши мумкин.

Светлана Лобода махсус операция бошланганидан кейин Россиядан Литвага жўнаб кетганди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here