Россияликларнинг неча фоизи Путинга ишонади?

0

Россия президенти Владимир Путинга россияликларнинг 75 фоизи ишонади, 77 фоизи у ўз лавозимида яхши ишлайди, деб ҳисоблайди. “Жамоатчилик фикри” жамғармаси сўрови натижалари шундан дарак бермоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Респондентларнинг аксарияти (75 фоизи) Путинга кўпроқ ишонишларини маълум қилган. Аксинча, респондентларнинг 14 фоизи кўпроқ ишонмайди. Яна 11фоизи жавоб беришга қийналган.

Шу билан бирга, 77 фоиз респондент Путин ўз лавозимида яхши ишлаяпти деб ҳисоблайди. 10 фоизи эса президентнинг ишини ёмон деб баҳолаган.

“Жамоатчилик фикри” жамғармаси сўрови 18-20 ноябрь кунлари Россиянинг 53 та ҳудудидаги 104 та аҳоли пунктида 18 ва ундан катта ёшдаги 1,5 минг респондент ўртасида ўтказилган.