АҚШ Huawei ва ZТE қурилмаларини тақиқлайди

0

АҚШ ҳукумати Хитойнинг икки компанияси – Huawei ва ZТE смартфонлари ва бошқа қурилмаларини сотиш ва импорт қилишни тақиқлайди. Расмий ҳужжатларда айтилишича, ушбу етказиб берувчилар Қўшма Штатлар миллий хавфсизлиги учун қабул қилиб бўлмайдиган хавф туғдиради.

Бу қарор америкаликларни ҳайратда қолдирмади: президент Жо Байден ўзидан олдинги Доналд Трамп бошлаган жараённи якунламоқда – 2019 йилда Хитой билан савдо можароси фонида у телекоммуникация соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилган, кейин Huawei ва унинг шўба корхоналари қора рўйхатга киритилганди.

Америка расмийлари Huawei ва ZТEни Хитой расмийлари билан яқин алоқада бўлганликда айбламоқда: гап фойдаланувчиларга жосуслик қилишга уриниш ҳақида кетмоқда. Компаниялар бу айбловларни рад этади.