Камерун дарвозабони мундиалдан четлатилди

0

Камерун терма жамоаси дарвозабони Андре Онана Сербия терма жамоасига қарши жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-тур учрашуви олдидан интизомий сабабларга кўра жамоадан четлатилди.

 

“Онана жамоадан олиб ташланди. Биз ўзимиз учун вазиятни бироз қийинлаштирдик”, — деди Камерун футбол федерацияси вакили.
Ҳозирча Онана нима учун дисквалификация қилингани маълум эмас, сабаблари ва жазо муддати ошкор қилинмаяпти.

 

Камерун — Сербия учрашуви бугун бўлиб ўтади. Африка термаси дарвозасидаги Онананинг ўрнини дарвозабон Девис Эпасси эгаллайди.