Тўланган кешбэклар 602 миллиард сўмдан ошди — ДСҚ

0

Октябрь ойи учун 1 201 152 нафар истеъмолчига 82,2 млрд сўм кешбэк тўланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, камчиликлар бартараф этилиши натижасида – январь-сентябрь ойлари учун яна 1,5 млрд сўм кешбэк тасдиқланди.

Шундай қилиб, йил бошидан буён 1 506 906 нафар фуқаро 602,9 млрд сўм кешбэк олди.

Маълумот учун: фойдаланувчи шахсини аниқлаш ва хавфсизлик мақсадида 500 000 сўмдан ортиқ кешбек маблағларини банк картасига ўтказишда Фасе Face ID (авторизация) дан ўтиш талаб этилади.