Хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам кўрсатилди

0

Юртдошимиз тўрт ойлик чақалоғи билан мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолади. Шунингдек, саломатлиги ҳам ёмонлашади.

Бухоролик К.С. жорий йил февраль ойида Пермь шаҳрига ишлаш учун боради. Бироқ, ноябрда ишдан ташқари вақтида автобусдан эҳтиётсизлик оқибатида йиқилиб, оғир тан жароҳати олади. Натижада меҳнат қилиш қобилиятини йўқотиб, мураккаб молиявий вазиятда қолади.

Шунингдек, фарғоналик Т.Р. 2021 йилда турмуш ўртоғи билан Россияда ишлаш учун боради.

Номаълум сабабларга кўра, Т.Р.нинг турмуш ўртоғи Россия ҳудудидан депортация қилинади. Натижада юртдошимиз тўрт ойлик чақалоғи билан мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолади. Шунингдек, саломатлиги ҳам ёмонлашади.

Юртдошларимизга Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан ёрдам кўрсатилиб, Пермь-Тошкент ҳамда Санкт-Петербург-Тошкент йўналишларидаги авиарейсларга чипта олиб берилди ва Ватанга қайтарилди.