Байден администрациясининг трансгендер амалдори аэропортда юк ўғирлаганликда айбланмоқда

0

Гап АҚШнинг ядро хавфсизлиги бўйича маслаҳатчиси Сэм Бринтон ҳақида кетмоқда, деб ёзади Fox News.

Нашрнинг ёзишича, сентябрь ойи ўрталарида Миннеаполисдаги Сент-Пол аэропорти камералари у қандай қилиб бировнинг чамадонини тортиб олганини ва ундан эгасининг исми ёзилган тегни олиб ташлаганини тасвирга олган.

Шу билан бирга, Вера Брэдли исмли шахс 2,3 минг долларлик юки йўқолганини хабар қилган.

Кейинчалик Бринтонни ўша чамадон билан 2 марта кўришган. Аввалига амалдор юкни ўғирлаганини рад этган, бироқ кейинроқ уни “асабий чарчоқ туфайли” олганини тан олган.

Бринтоннинг сўзларига кўра, у чамадондан бошқа одамларнинг нарсаларини топиб олганида жуда қўрқиб кетган ва уларни меҳмонхонада қолдирган. Ҳодисадан сўнг АҚШнинг ядро хавфсизлиги бўйича маслаҳатчиси таътилга жўнатилди. Буни Энергетика вазирлиги тасдиқлади. Агар айби исботланса, у 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.