Бразилия терма жамоаси Жаҳон Чемпионатида рекорд қайд этди

0

Бразилия терма жамоаси ЖЧ—2022 2-турида Швейцария устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тите шогирдлари дастлабки турда Сербияни ҳам 2:0 ҳисобида таслим этган эди. Учинчи турда «пентакампионлар» Камерунга қарши баҳс олиб боради.

Бразилия терма жамоаси Жаҳон Чемпионатида рекорд қайд этди. Жанубий Америка вакили гуруҳ босқичларидаги мағлубиятсиз сериясини 17 тага етказиб олди. Бу мундиаллар рекорди ҳисобланади. Бразилия сўнгги бор 1998 йилги Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичида Норвегияга (1:2) мағлуб бўлганди.