Кўриш қобилияти, кўзлар саломатлиги ва гўзаллигини асраш учун тавсиялар

0

Кўзлар саломатлиги учун қандай тавсиялар бор?

_ Ҳар икки соатда танаффус қилиб туринг.

– Бунда иш жойингизни тарк этиш шарт эмас, бор-йўғи 1 – 2 дақиқага кўзларни юмиш ёки 10 дақиқа давомида узоқдаги обектга тикилиш кифоя.

_ Кўзлар учун махсус машқларни бажаринг.

– Уларни мунтазам равишда кунига 1 – 2 мартадан қилиб туриш мақсадга мувофиқ.

– Бунда бошни тик тутиб, дастлаб 1 – 2 дақиқа давомида нигоҳингизни навбат билан тепага, пастга, ўнгга, чапга йўналтиринг. Сўнг кўзларни юмиб ва бошни тўғри тутиб, турли шаклларни “чизган” ҳолда кўз соққангизни айлантиринг.

– Кейинги машқни бажариш учун нигоҳингизни аввал хонанинг пастки чап бурчагига қаданг, сўнг юқори ўнг, пастки ўнг ва юқори чап бурчакларга қаранг ҳамда пастки чап бурчакка қайтиб келинг. Шу тарзда “саккиз” чизиб, сўнг уни тескари тартибда такрорланг.

-Машқлар сўнгида кўзларни 2 – 3 сония мобайнида қаттиқ юминг.

SoglomHayot