Навоийда 13 270 қути рақамли маркировка кодларига эга бўлмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

0

2022 йил 28 ноябрь куни соат 11:00ларда Навоий вилояти божхона бошқармаси контрабандага карши курашиш булими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ, ИИБ ЙПХ билан ҳамкорликда, Навоий вилояти Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси “Тошкент-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб, “Оқтош” ЙПХ масканида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қора рангли полиэтилен пакет билан ўралган ҳолда бўлган каротн каробкага солинган, хорижий давлатда ишлаб чиқарилган, акциз маркага эга бўлмаган сотиш мақсадида сақлаб келаётган, қиймати сўзидан 132 700 000 сўмлик:
1) 90 000 000 сўмлик, 9000 қути “MILANO LONDON”;
2) 40 000 000 сўмлик, 4000 кути “MILANO TECH LOСK” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, вактинча сакловга олинди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Ж.Юсуповнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида “ЯМА” сифатида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган сўзидан қиймати 2 700 000 сўмлик 270 кути “MILANO RED GRAPE” номли тамаки маҳсулотларини ўз ихтиёри билан орган ходимларига тақдим этди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами қиймати 132 700 000 сўмлик 13 270 қути хорижий давлатда ишлаб чиқарилган акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, вақтинча сақловга олинди.