Нега Зеленский ва Кличко жанжаллашди?

0

Яқинда Украина президентининг Киев расмийларига нисбатан «бузилмас нуқталар» ишининг ёмон ташкил этилгани сабабли танқид қилиниши сиёсатшунослар томонидан Владимир Зеленский ва Виталий Кличко ўртасидаги қарама-қаршиликнинг янги босқичи сифатида баҳоланди. Тахминларга кўра, Киев мери 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида давлат раҳбари билан рақобатлаша олади.  Сўровлар Кличконинг Украинадаги рейтинги ҳозир ҳар қачонгидан ҳам юқори эканлигини кўрсатмоқда.

Зеленский ва Кличко ўртасидаги келишмовчиликлар 2019 йилда бошланган. Ҳокимиятга келгач, амалдаги президент Киев мери ва Киев шаҳар давлат маъмурияти раҳбари ваколатларини ажратишга ҳаракат қилди. 2014 йилдан буён иккала лавозимни бирлаштирган Кличко учун бу ҳокимиятни йўқотиш дегани. Бироқ Зеленский жамоасининг пойтахт раҳбариятини янгилашга уриниши муваффақиятсизликка учради.  Ўшандан бери Президент девони ва Киев раҳбарияти ўртасида келишмовчиликлар юзага келган. Уруш пайтида бу зиддиятлар сусайган, бироқ сайлов олдидан бу муносабатлар янгича кўриниш билан пайдо бўлиши мумкин, дейди экспертлар.