Шаҳрисабзда икки нафар ўқитувчи ишга тикланди

0

Фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, айниқса, одамларнинг дарду ташвишларини ўзида акс эттирган мурожаатларини ижобий ҳал қилиш бугунги кунда давлат идоралари олдида турган устувор вазифага айланган.

Ш.Зиёдуллаев 2021 йилда нима бўлди-ю узоқ йиллар мобайнида ишлаб келган ўз мактабидан ишдан бўшатилди. У ўз ҳуқуқларини суд орқали тиклаб, суднинг 22.09.2022 йилдаги ишга тиклаш ҳақидаги буйруғини мактаб директорига олиб борилди. Суднинг қарорига беписандлик билан қараган директор орадан вақт ўтишига қарамасдан қарор ижросини таъминлашдан бўйин товлаб келди.

Шундан сўнг, фуқаро Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилди. Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздор иш берувчига ҳуқуқий тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилди. Шундан сўнг, фуқаро Ш.Зиёдуллаев ўз ишига қайта тикланди.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг фуқаро Н.Амировани Шаҳрисабз тумани Мироқи педагогика коллежига директор ўринбосари лавозимига ишга тиклаш ва 2 млн. 459 минг иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро ўз ишига қайта тикланди ҳамда 29 ноябрь куни иш ҳақлари ҳам тўлиқ ундириб берилди.

Ҳулкар Бўриева

МИБ Шаҳрисабз туман бўлими давлат ижрочиси