2023 йилда Россияда орбитадан хостинг хизматларини тақдим этадиган ноодатий сервер пайдо бўлади. RuVDS хостинг провайдери шундай қурилма яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум қилди. Қурилма «Митти космик тизимлар» компаниясининг Tinysat платформасида яратилмоқда.
“Бу тарихда тўғридан-тўғри орбитада хостинг хизматини таъминловчи биринчи қурилма бўлади“, деди RuVDS.
«Лойиҳа учун биз пикоспутник форматини танладик – бу 5 дан 5 см гача бўлган кичик қурилма, унинг орбитага чиқарилиши кубикларни учиришдан 10 баравар арзон. Биз космик сервер келаси йилданоқ ишлай бошлашини режалаштирмоқдамиз», деди RuVDS бош директори Никита Цаплин.