Бош мия чайқалганда биринчи ёрдам кўрсатишни биласизми?

0

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:

Агар бош мия жароҳатланган бўлса, зудлик билан тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак. Улар келгунга қадар қуйидаги чора тадбирлар бажарилиши керак:

️Беморни горизонтал ҳолатда, боши остига баланд бўлмаган ёстиқ қўйиб ётқизиш керак;
️Беморга умуман овқат ва сув ичириш керак эмас;
️Беморга тоза ҳаво келишини таъминлаш керак (ойналар очилади, ёқа тугмалар ечилади);
️Бемор тинч ҳолатда бўлиши керак, у телевизор кўриши, телефонига қараши, китоб ўқиши мумкин эмас;
️Агар бемор ҳушини йўқотган бўлса, уни ҳаракатлантириш, жойидан кўчириш мумкин эмас. Уни ўнг ёнбош соҳага ётқизилади, чап оёқ ва чап қўл букилади, бошни ўнг томонга буриб, иякни кўкрак қафаси томонга бироз эгиб қўйиш керак. Шундай ҳолатда беморга ҳаво келиши осон бўлади ва қусиқ массалари билан бўғилиб қолмайди.