Эртадан об-ҳаво кескин совийди

0

Жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Қайд этилишича, 3-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража илиққача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида кечалари 10-13 совуққача, кундуз кунлари 4-7 даража совуққача пасаяди.