Хотирани яхшиловчи 5 та оддий маҳсулот

0

Россиялик малакали шифокор Михаил Лебедев хотирани яхшилаш учун бешта оддий маҳсулотни санаб ўтди. Аввало, унга кўра, яшил баргли сабзавотлар диетага қўшилиши керак: салат, шивит, исмалоқ, ялпиз ва бошқалар.

«Резаворлар қон айланишини меъёрига келтириш, мияга кислород етказиб беришни тезлаштириш ва қон томирларини ҳимоя қилиш орқали интеллектуал фаолиятни яхшилайди. Бу жараёнлар натижасида интеллектуал имкониятлар ва ахборотни ўзлаштириш қобилияти ортади. Пигментлар хотирани яхшилашга ёрдам беради», – дея қўшимча қилди у.

Хотирани яхшилаш учун зарур бўлган яна бир маҳсулот – муҳим омега-3 ёғлари ва ёғ кислоталарини ўз ичига олган ёғли балиқ. Шифокор чой ва қаҳвани ҳам диетага киритиш кераклигини таъкидлади, чунки бу ичимликлар одамнинг катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш қобилиятини ошириши мумкин.

Охирги маҳсулот – бу протеин, ёғлар, толалар ва миянинг тўлиқ ишлаши учун зарур бўлган кўплаб минералларнинг яхши манбаи бўлган ёнғоқлар, деб хулоса қилди Лебедев.