2050 йилга бориб 5 миллиарддан ортиқ одам сув танқислигига дуч келади

0

Бутун дунёда 2050 йилга бориб 5 миллиарддан ортиқ одам сув танқислигига дуч келади.

Ҳисоботда келтирилишича, 2050 йилга келиб 5 миллиарддан ортиқ одам сув танқислигини бошдан кечиради.

«Сўнгги пайтларда иқлим ўзгаришининг оқибатлари сув ресурсларининг ҳолати орқали тобора кўпроқ сезилмоқда. Бундай ўзгаришлар иқтисодиётлар, экотизимлар ва кундалик ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларига кескин таъсир кўрсатади. Узоқ йиллик изланишларга қарамай, биз ҳалигача чучук сув ресурсларининг тақсимланиш мантиғини, шунингдек, улар билан содир бўладиган миқдорий ва сифат ўзгаришларини тўлиқ тушунмаяпмиз», — деди профессор Петтери Таалас.
Олимнинг таъкидлашича, бундай ўзгаришлар иқтисодиёт, экотизим ва кундалик ҳаётга жиддий таъсир кўрсатади. Унинг қўшимча қилишича, БМТ чучук сув ресурсларини тақсимлаш мантиғини, шунингдек, улар билан содир бўлаётган ўзгаришларни тўлиқ тушунмайди.

Хабарда келтирилишича, ҳозирда 3,6 миллиард одам йилнинг камида бир ойи давомида сувдан етарли даражада фойдалана олмаслик муаммосига дуч келмоқда. Натижада бу кўрсаткич 2050 йилга бориб беш миллиарддан ошиши кутилмоқда. Қайд этилишича, 2001 йилдан 2018 йилгача Ер юзидаги барча табиий офатларнинг 74 фоизи сув билан боғлиқ.

«2021 йилда дунёнинг катта ҳудудларида охирги 30 йиллик даврдаги ўртача кўрсаткичларга нисбатан одатдагидан қуруқроқ шароитлар қайд этилди. Бу ҳудудларга 2019 йилдан бери давом этаётган қурғоқчиликни бошдан кечирган Жанубий Америка Рио-де-ла-Плата, Амазониянинг жанубий ва жануби-шарқий қисми ҳамда Шимолий Американинг бир қатор ҳудудлари, жумладан Колорадо, Миссури ва Миссисипи дарёлари ҳавзалари киради», — дейилади хабарда.
Шунингдек, бугунги кунга келиб музликлар ва қор қоплами дунёдаги энг катта тоза сув ҳавзаси бўлиб қолаётгани айтилган. Хусусан, тоғлар тахминан 1,9 миллиард инсонни тоза сув билан таъминлайди.

Музликлардаги сув ресурслари ҳолатининг ўзгариши, сув тошқинлари ва тошқинларни келтириб чиқаради, озиқ-овқат хавфсизлиги, инсон саломатлиги, экотизимларнинг яхлитлиги ва сақланишига салбий таъсир қилади. Ҳисоботда қайд этилишича, кейинги йилларда салбий тенденциялар ижобийга қараганда кучлироқ бўлади, яъни ер ости сувлари таъминоти аста-секин камаяди.