Урушнинг чўзилавериши ва Россия қўшинлари бир неча ойдан бери фақат ҳимояланишга мажбур бўлиши ортидан россияликлар урушни қўллаши пасайиб бормоқда. Масалан – 55% аҳоли урушнинг музокаралар орқали, тинч йўл билан тугаши тарафдори. Фақатгина – 25% аҳоли урушни давом эттириш керак деб ҳисобламоқда. Июл ойи билан солиштирадиган бўлсак ўшанда – 30% россиялик урушни давом эттириш керак деб ҳисоблар эди.