Сузишнинг фойдалари

0

Сув ҳароратининг таъсири қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини тартибга солади, мияда қон айланишини яхшиланиши туфайли чарчоқ йўқолади, хотира ва диққат яхшиланади.

Сувдаги ҳаракатлар периартикуляр тўқималарни массаж қилади, бўғимларнинг шишиши камаяди ва бўғим касалликларида фойда беради.

Сузиш туфайли мушаклар бақувват ва соғлом бўлиб ўсади. Айниқса, болаларни сузиш тўгарагига бериш орқали уларни жисмонан соғлом ривожланишини таъминлашингиз мумкин.