Тоғ тепасига ўйилган маъбад – Сумела монастири

0

Туркиянинг Қораденгиз минтақасида жойлашган энг гўзал шаҳарлардан бири Трабзонда бориш керак бўлган жойлар орасида Сумела монастири алоҳида ўрин тутади. Трабзоннинг Мачка туманида жойлашган Олтиндере қишлоғида тик қоялар устига қурилган ушбу монастир халқ орасида «Марям она черкови» номи билан машҳур. Олтиндере қишлоғидан тахминан 300 метр баландликда жойлашган Сумела монастири анъанавий черков қурилиш майдончалари каби тик қоялар, ўрмонлар ва ғорларга мувофиқ қурилган. Марям она шарафига қурилган бу монастир, минтақадаги “қора” деган маънони англатувчи “тоғ” сўзидан Сумела номини олган.
“Сумела” номи монастир қурилган йиллардаги маҳаллий аҳоли сўзлашган тилда “қора”, “қора зулмат” маъносини англатувчи «Қора тоғ» сўзидан келиб чиққанлиги ҳамда ушбу минтақа номининг ўша даврда “Орос Мелас” эканлиги тушунилади. Монастирнинг ҳақиқий номи «Панагиа Соу Мелас». Усмоний Турклар империяси ёзувларида монастир «Су(о)Мела» деб зикр этилган.
Агар сиз Истанбулдан бошлаб Сумела монастирига ташриф буюришни режалаштирмоқчи бўлсангиз, Истанбул-Трабзон маршрутида ҳаракатланадиган “шахсий трансфер хизмати”дан фойдаланишингиз, яъни ҳайдовчили машина ижарага олишингиз мумкин.
Ривоятларга кўра, Византия императори Феодосий I (375-395) даврида Афинадан келган икки роҳиб Барнабас ва Софраниос томонидан асос солинган ушбу монастир VI асрда император Юстиниан амри билан монастирни таъмирлаш ва кенгайтириш унинг саркардаларидан бири Белисариос томонидан амалга оширилган.
Сумела монастири XIII асрдан бошлаб ҳозирги кўринишда ўз мавжудлигини давом эттириб келмоқда. 1204 йилда ташкил топган Трабзон Комненос князлигидан Алексиос III ҳукмронлиги даврида (1349-1390) монастирнинг аҳамияти ортган, яъни у бир қатор фармонлар чиқариб, даромадларнинг ошишини таъминланган. Алексиос III нинг ўғли Мануел III ва ундан кейинги князлар даврида ҳам Сумела ибодатхонаси янги фармонлар орқали ғазнасини бойитган.
Шарқий Қораденгиз соҳилида ўрнатилган турклар ҳукмронлигидан сўнг Усмоний Турклар султонлари кўп монастирларда бўлгани каби Сумеланинг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, баъзи имтиёзлар бердилар. XVIII асрда Сумела монастирининг кўп қисмлари таъмирланган, деворларнинг бир қисми фрескалар билан безатилган. ХИХ асрда эса катта биноларнинг қўшилиши билан монастир ажойиб кўринишга эга бўлиб, ўзининг энг бой ва ёрқин даврини ўтказган. Бу даврда ўзининг сўнгги кўринишини олган монастир кўплаб чет эллик саёҳатчилар ташриф буюрадиган масканга ва уларнинг мақолалари мавзусига айланди. 1916-1918 йилларда Россия Трабзонни босиб олган даврда монастир мусодара қилинган, 1923 йилдан кейин эса у ердагилар бутунлай эвакуация қилинган.
1923 йилда Туркия Республикасининг ташкил топиши билан монастир фаолияти якунига етди. Худди шу йили “Лозанна шартномаси” қоидаларига кўра, минтақанинг юнон фуқаролари Юнонистонга юборилган, руҳонийлар ва роҳиблар эса Юнонистонга кўчиб кетган. Руҳонийлар кетишгач, ўзлари билан бир қанча қимматбаҳо буюмларни олиб кетишган. Қолган буюмлар эса кейинчалик коллекторлар томонидан талон-тарож қилинган. Кейинги йилларда руҳонийлар монастир ва унинг атрофида кўтара олмайдиган қимматбаҳо буюмларнинг бир қисмини кўмиб ташлаганликлари маълум бўлди. 1923-йилдан бери Сумела монастирида кўмилгани тахмин қилинган хазина қидириш ва қазиш ишлари анъана сифатида давом этиб келмоқда.
Бугунги кунда дин туризми йўналишида таниқли гўшага айланиб улгурган Сумела монастирида сўнгги 6 йил давомида таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлиб, жорий йилда қайтадан маҳаллий ва хорижлик саёҳат иштиёқмандлари учун ўз эшикларини очди ва август ойигача Христианлар учун муқаддас ҳисобланган бу гўшага 300 мингга яқин турист ташриф буюрган.