“Ўзбек Барони” маҳорат дарси ўтказади

0

Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов 3 декабрь куни Бутунроссия давлат кинематография институтининг (ВГИК) Тошкент филиалида илк маҳорат дарсини ўтказади.

“2020 йили президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекфильм”га ташрифи чоғида Фарҳод Маҳмудовга ВГИКнинг Тошкент филиалида илк актёрлик маҳорати устахонасини очиш борасида топшириқ бергандилар”, – деди ВГИК Тошкент филиали директори Элдор Юлдашев Sputnik мухбири билан суҳбатда.

Маҳорат дарслари босқичма-босқич ўтказилади, навбатда Россия халқ артисти Сергей Безруков, таниқли кинорежиссёр Николай Лебедев ҳам бор.