Байден Путин билан Украина бўйича музокаралар ўтказиш шартини айтди

0

АҚШ президенти Жо Байден Россия раҳбари Украинадаги можарога барҳам беришда «манфаат кўрсатса» Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш имкониятини истисно қилмаслигини айтди. Бу ҳақда Жо Байден Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашув чоғида таъкидлади.

«Агар жаноб Путин ҳақиқатан ҳам урушни тугатишга қизиқиш билдирса, мен у билан гаплашишга тайёрман», дейди АҚШ президенти.

Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага муроса қилиш учун босим ўтказмаслигини айтиб ўтган.

«Биз ҳеч қачон Украинага у учун қабул қилиб бўлмайдиган муроса қилиш учун босим ўтказмаймиз. Агар биз барқарор тинчликка эришмоқчи бўлсак, украиналикларни ҳурмат қилишимиз керак. Уларнинг ўзи музокаралар учун шарт ва вақтни танлашлари керак». – дея таъкидлади Макрон.

Путиннинг қайд этишича, агар Киев рози бўлса, ҳозир уларни таклиф қилаётганларнинг воситачилик ҳаракатлари талабга эга бўлади.

Ўз навбатида, ноябрь охирида Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан ҳар қандай музокаралар яширинча эмас, оммага ошкора ҳолатда ўтиши кераклигини айтганди. Унинг офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк фронтдаги жорий вазият фонида музокараларни бошлаш Украина таслим бўлганини билдиришини таъкидлади.