“Байроқларингизни унутиб қолдирманг”

0

Қатарлик спорт журналисти Германия терма жамоасининг жаҳон чемпионатини тарк этганига ижтимоий тармоқларда шундай муносабат билдирди.

Бу галги жаҳон чемпионатида немис футболчилари фақат Япония билан ўйин олдидан сиёсий ҳаракатлари билан ёдда қолди.

Уларга ЛГБТ рамзлари туширилган “One Love” сардорлик боғичи билан ўйинга тушишга рухсат берилмади. Бунга жавобан немислар майдонга тушганда оғизларини ёпиб расмга тушганди.

Собиқ жаҳон чемпионлари кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионатида гуруҳда қолиб кетди: Россиядаги чемпионатда ҳам Германия сенсацион тарзда плей-оффга чиқа олмаганди.