Ўзбекистон Гидрометеорлогия хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 1 декабрдан Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келди. Кейинги кунларда совуқ ҳавонинг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Совуқ антициклон таъсири дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда кечалари 10-13 осовуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқгача, кундуз кунлари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади. Республиканинг барча ҳудудларида кучсиз шамол билан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутимлоқда.