Сўнгги 4 йил ичида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 баробардан ортиқ ўсди

0

Жорий йилнинг 10 ойида ўсиш 30 %ни ташкил этди, деди Абдулла Арипов Самарқандда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Россия бизнес-форумида.

Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояларининг умумий ҳажми 13 млрд $дан ортиқни ташкил этади, деди у.

“Бугун форумда иштирок этаётган Россиянинг йирик компаниялари ва молия институтлари вакиллари мавжуд қийинчилик ва чекловларга қарамай, мамлакатимизда муҳим сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятли иштирок этмоқда”, – деди Арипов.

Унинг сўзларига кўра, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, мамлакатлар ушбу кўрсаткичларнинг янада ошишига умид қилишлари мумкин.