Тилим қурғур балодир…

0

Америкалик таниқли репер Канье Уэст Гитлер ҳақида илиқ фикр билдиргани учун  унинг Twitter аккаунти қайта блокланди. Қўшиқчининг, шунингдек, Parler ижтимоий тармоғини сотиб олиш бўйича келишуви тўхтатиб қўйилган.

 

Уэст InfoWars дастурида Адольф Гитлерни “шоссе ва мен фойдаланаётган микрофон ихтирочиси” деб атаган. Шунингдек, у фашистлар Германияси асосчисини дунёга янги қадриятлар олиб кирган инсон сифатида баҳолаган.

 

Шундан кейин Parler қўшиқчига тармоқни сотиш истагидан воз кечган. Шунингдек, унинг бошқа ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ҳам блоклаб қўйилган.

 

Эътиборли томони, Уэстнинг атиги икки ҳафта олдин Twitter саҳифаси қайта тикланган эди. Аммо Илон Маск ушбу аккаунт қайта тақиққа тушганини эълон қилди.