Турк халқ ўйини – Жирит

0

Жирит – бу отда найзани душман томон яхшироқ улоқтириш мақсадида пайдо бўлган ўйин бўлиб, Жирит таёғи ёки асбоби жанговар кучни ошириш учун ўқув материали сифатида пайдо бўлган ва бу ўқув материали билан отда машқ бажариш орқали киритилган қоидалар билан ўйин тусини олган. Жирит, бошқача қилиб айтганда, Чавган, туркий халқлар томонидан асрлар давомида ўйналиб келаётган аждодлар спортидир.
Алпарслон билан Анатўлияга кириб келган Жирит ўйини кейинчалик Европа ва Араб давлатларига тарқалди. XVII асрда Франсия, Германия ва бошқа мамлакатларда мазкур ўйин кенг тарқалди. XVI асрда Усмоний Турклар томонидан уруш ўйини сифатида қабул қилинган. XIX асрда бу бутун Усмоний Турклар давлати ва унинг саройларининг энг катта саҳналаштирилган спорти ва ўйинига айланди. Жирит хавфли ўйин бўлганлиги сабабли 1826-йилда Маҳмут II томонидан тақиқланган. Аммо кейинчалик у бутун Усмоний Турклар Империяси бўйлаб асосий урушга тайёрлайдиган ўйин сифатида тарқалди. Кичик Осиёнинг деярли ҳар бир бурчагида тўй ва байрамларда қишлоқ ёшлари ҳамда шаҳар аҳолиси “Жирит ўйини”ни ўйнайди. Ушбу халқ ўйини Туркиянинг қишлоқлари билан шаҳарчаларида, катта шаҳарларида ҳанузгача “яшайди”. Жирит ўйини Синоп қишлоқларидан Газиантепгача, Бурсадан Анталиягача, шунингдек Шарқий, Ғарбий, Жанубий ва Шимолий Анатўлиядаги қишлоқларнинг кураш билан бирга асосий жасорат ва жанговар ўйинини ташкил этади. Жирит ўйналадиган майдонда ноғора ва сурнайлар чалиниб, омма эътиборини тортади. Қолаверса, хориждаги Эрон, Афғонистон ва Туркистон туркий халқларида ҳамда туркийлар яшайдиган бошқа Осиё минтақаларида ҳам Жирит ўзининг ҳаётийлиги ва анъанасини сақлаб келмоқда.
Жирит ўйинида 2 та жамоа бўлади. Бу жамоалар эни 70 метрдан 120 метргача бўлган майдонда 5, 6 ёки 7 кишидан иборат бўлиб, майдоннинг орқа томонида бир-бирига қарама-қарши жойлашган бўлади. Найзачилар ўзларининг минтақасига хос кийимларида отларини минадилар. Улар ўнг қўлларига отиш учун биринчи найзани, иккинчи қўлларига захира жиритни ва қамчини олишади. Чавандоз икки томоннинг биридан олдинга сакраб, қарама-қарши қаторда турганлар томон 30-40 метрга яқинлашади. Кейин эса ўнг қўлидаги найза (жирит) ни рақиб жамоа ўйинчиларидан бирига отади, сўнг орқага ўгирилиб, отини ўзининг жамоадошлари томон олиб ўтади. Рақиб ўйинчиси орқасига ўгирилиб, тезда ўзининг рақиби орқасидан эргашиб, қўлидаги найзани қарама-қарши томоннинг қочиб кетаётган аъзосига улоқтиради. Бу сафар биринчи ўйинчи чиққан қатордан бошқа бир найзачи уни кутиб олади. Иккинчи қатордан чиққан ўйинчи, ўз ўрнини эгаллаш учун тезда ўзининг жойига қайтишга ҳаракат қилади. Бу сафар рақиби уни қувиб, қўлидаги найзасини отади.
Бугунги кунда Анатўлиянинг кўплаб шаҳарларида қизиқиш билан томоша қилиниб ўйналадиган Жирит ўйини ва қоидалари қуйидагича:
Жирит ҳозирда ўйналиш тарзи бўйича фарқ қилиб, у оқ чизиқлар билан бўлинган 120х40 м ўлчамдаги майдонда ўйналади. Ўйин вақти 35 дақиқалик 2 та бўлимдан, умумий 70 дақиқани ташкил қилади. Ўйин майдончаси узунлиги 32 м, кенглиги эса 40 метр. Унинг орқасидаги тақиқланган майдон 6 м, жамоалар тўпланиб турадиган тўхташ жойи 6 метрдан иборат. Жирит таёқчасининг узунлиги 110 сантимерни ташкил этади.
Рақиб жамоага ҳужум қилган ўйинчи бу ҳудудга кириб, найза улоқтириши мажбурийдир. Агар бу ҳудуддан бошқасига улоқтирса, 1 (бир) очко жарима олади. Ҳар бир жамоа 7 та отлиқ чавандоздан иборат. Ҳар бир жамоада 2 тадан захира ўйинчиси мажуд бўлади. Улар ўйиннинг исталган вақтида ҳакамни хабардор қилиш шарти билан ўзгариши мумкин. Ўйинни тарк этганлар ўйинга такроран кира олмайди. Ўйин жамғарилган очколарга кўра тугайди. Манфий баллар мусбат очколардан ажратилади. Энг юқори балл тўплаган жамоа ғолиб деб ҳисобланади.

Балл берадиган ҳаракатлар

Ярим ҳимояда найза улоқтирувчига аниқ зарба берилса – 4

Жамоалар бекатидан туриб найзани рақибига текказиш – 4

Рақибни тутиб олиб, унга найзани улоқтирмаслик – 3

Рақибнинг йўлини тўсиш – 3

Отилган найзани ҳавода ушлаб олиш – 3 (жамоалар бекати ва тақиқланган майдондан ташқари)
Ўйин майдонида қамчи ва таёқ билан рақибига зарба бериб, қоқилиб кетишига сабабчи бўлган спортчининг жамоасига 4 балл берилади.

Жарима баллари берадиган ҳаракатлар
Яқин масофадан найза отиш – 3

Отни қарама-қарши жамоадаги чавандозга атайлаб уриш – 3

Отга қасддан найза улоқтириш – 1

Оти билан жамоа бекатига кириб келиш – 1
Ён чизиқ қоидаси бузилиши – 1

Отиш масофасидан ташқаридан улоқтириш – 1
Найза улоқтириш (зарба ҳаққи) дан фойдаланмаслик – 1
Эрта ва икки марта чиқиш – 1
Отдан йиқилиш – 3
Отдан йиқилиш (иккинчи марта) – 3
Отдан тушиш (рухсатсиз) – 1
Тақиқланган майдонда 3 ёки ундан ортиқ ўйинчининг бўлиши – 1

Найза улоқтириш ҳуқуқига эга бўлган чавандознинг ўйинга 1-чи ён чизиқдан кириши – 1
Рақиб жамоаси ҳудудига атайлаб ўтиб кетиш – 3

Жирит отиш майдонида найзасини атайлаб ерга улоқтириш – 1

Икки баравар кўп чиқиш – 1

Эрта чиқиш – 1

Жиритни тушириб юбориш – 1

“Тақиқланган майдон” қоидасининг бузилиши – 1

“Жирит ўйини” бундан 40-50 йил олдин Анатўлияда фаол равишда ўйналиб келган ўйин бўлса-да, ушбу ўйин анъанаси бугунги кунда Туркия ҳудудида Эрзурум, Эрзинжан, Ушак, Байбурт, Анқара, Маниса, Карс, Сивас ва Малатя вилоятларида давом этмоқда.