Ўзбекистонда биринчи лицензияланган криптодўкон очилди

0

CryptEx криптодўкон нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё ва МДҲда ҳам шундай шохобчалардан биринчи бўлди.

Бу тадбирдан олдин мамлакатнинг Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (НАПП) республика резидентлари ва норезидентларининг криптоактивларни сотиб олиш ва сотишда соддалаштирилган киришини тартибга солувчи криптодўконлар ишини ташкил этиш қоидалари тасдиқлади.

“Менинг асосий фаолиятим – криптовалюта арбитражи. Мен ҳозир Россия билан ишлайман ва бу менинг асосий даромадим ҳисобланади. Бу дўконларнинг афзалликлари нимада? Аввало, аҳоли учун, кўпчилик одамлар учун катта ликвидлик ва машҳурликка эга бўлган криптовалютани қонуний равишда сотиб олиш имконияти пайдо бўлганлигидир”, – деди CryptEx криптодўконининг биринчи мижози Антон Бушковский.