ЎСМА БАРГИНИНГ ШИФОЛАРИ

0

️Ўсма ёрдамида нафақат пардоз қилиш, балки кўзларни соғломлаштириш имкони бўлади. Бунда ўсма баргидан 4 дона олиб, 2 соатга салқин жойга қуйилади, яъни сўлитилади. Сўлиган ўсманинг бўёвчи таъсири янада ортади. Уни бирор пиёлага яхшилаб сиқиб олинади.

️Бармоқ терисига ўсма суви сингиб кетса, терида агарда майда яралар бўлса, замбуруғли инфекциялардан халос бўлинади. Негаки, ўсма шираси биологик фаол моддаларга бой бўлиб, яраларни битказувчи таъсир кучига эга.

️Ўсма узоқ вақт терида сақланса, таъсири кучли бўлгани сабаб, уни яллиғлантириб қўйиши мумкин. Шу боис, ўсма қуйилгач, уни қош-киприкларда қолдирмай ювиб ташланади.
Ўсмани ҳар куни 10 кун мобайнида қуйилса, кўз яралари, кўз шиллиқ пардасининг қизариши, турли кўз инфекцияларига қарши курашда яхши наф келтиради.