Навоийда аномал совуқлик: термометр -23 даражани қайд этди

0

Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларда жойлашган метеорологик станцияларининг берган маълумотларига кўра, Учқудуқ, Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида (-11)-(-14) даражада совуқлик кузатилмоқда.

Вилоятнинг шимолий Қизилқум ҳудудларида жойлашган «Оқбайтал» метеорологик станцияси -20 даражали совуқликни, тупроқ юза қатламидаги термометр устунчаси -23 даражали совуқликни қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Нукусда ҳаво ҳарорати -16,2 даражагача совуқ бўлган эди.