Ўзбекистонда газ заправкалар бир неча кун ишламаслиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

0

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда метан газ заправкалари 3-4 кун ишламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. «Ҳудудгазтаъминот»  матбуот хизмати буни рад этди.

«Айни пайтда газ таъминоти соҳаси ходимлари томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Шу муносабат билан магистрал газ қувурларида босимнинг пасайиши билан боғлиқ вазият айрим жойдаги маҳаллий тармоқларга таъсир кўрсатгани сабабли баъзи ҳудудларда вилоят ҳокимликлари томонидан аввал тасдиқланган АГҚКШ иш жадвалларига ўзгартиришлар киритилмоқда», дейилади расмий хабарда.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ижтимоий тармоқ фаоллари ва ОАВ вакилларидан асоссиз маълумотларни тарқатмаслик ва истеъмолчиларни чалғитмасликни сўради.