АҚШ Эрон қуролларини Россияга етказиб беришни тўхтатмоқчи – Bloomberg

0

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Роберт Малли Эрон ядровий келишувини давом эттиришнинг оқилоналигига шубҳа қилди ва Эроннинг Россияга қурол етказиб берилишига АҚШ кескин муносабат билдиришини айтди:

“Эрон келишувдан манфаатдор эмас ва биз бошқа нарсаларга эътибор қаратганмиз.  Айни дамда биз Россия қурол-яроғ таъминотини чеклаш ва тўхтатиш ва Эрон халқининг асосий интилишларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилиш орқали ўзгаришларни амалга оширишимиз мумкин”, деди Малли.