Чақалоқ 6 ойлик бўлгандан сўнг она сутидан ташқари унга қўшимча овқат беришни бошлаш керак. Ҳозирги кунда дўконларда турли хил қўшимча овқатлар мавжуд. Аммо сиз чақалоққа табиий маҳсулотларни ҳам беришингиз керак.
Масалан, мева шарбатлари, турли сабзавотларни ёки картошкани пюре қилиб беришингиз мумкин. Бундан ташқари, гўштни ҳам сувда яхшилаб пишириб, пюре ҳолатида берсангиз бўлади.