Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр

0

Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак Россия томони Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади “Подробно”.

Александр Новакнинг айтишича, Ўзбекистон тобора кўпроқ газ истеъмол қилмоқда, келгуси йилларда эса истеъмол ошади, шунинг учун Россия етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр.

У Ўзбекистон Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев билан муҳокама қилган уч томонлама газ иттифоқи лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Новакнинг таъкидлашича, иттифоқ Қозоғистон ва Ўзбекистон эҳтиёжлари учун ҳам, экспорт учун ҳам етказиб беришни таъминлайди.