Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум килди.
«Об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли, шаҳримизнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда — коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмаяпти.
Иложи борича кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шоҳобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари вақтинчалик ёпилмоқда.
Шаҳар маъмурияти муаммоларни бартараф этиш устида куну тун 24 соат ишламоқда, коммунал соҳа ходимлари эса ишларини юқори шайлик режимида давом эттирмоқда», – дейилган тезкор ахборотда.