Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

0

Ноқулай об-ҳаво туфайли 5 декабрдан Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди.

«Ўзбекистонга совуқ об-ҳавонинг кириб келиши сабабли йўловчилар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг  5 декабр санасидан барча шаҳарлараро ва халқаро автобус йўналишлари вақтинчалик бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

Йўналишларнинг очилиши хақида қўшимча маълумот берилади», – дейилади Тошкент автовокзали маъмурияти хабарида.