Улан-Баторда коррупцияга қарши митинг чоғида намойишчилар ҳукумат биносига бостириб киришди

0

Улан-Баторда коррупцияга қарши митинг чоғида намойишчилар ҳукумат биносига бостириб киришди.

Видеолар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, халқнинг норозилигига сўнгги икки йил давомида экспорт қилинган кўмир ўғирланиши фонида юз берган можаролар сабаб бўлган.

Хитойга етказилиши керак бўлган қарийб 13 миллиард долларлик ресурснинг Хитойга етиб бормагани учун ҳукуматдан айбдорларни жазолашни сўраш учун одамлар кўчаларга чиқган.

Ҳозирда ҳукумат биноси полиция назорати остида эканлиги айтилмоқда. Қурбонлар маълум эмас.