«Ўзгидромет» совуқ об-ҳаво қачонгача чўзилиши мумкинлигини айтди

0

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво  маълумотини эълон қилди. Унда айтилишича, совуқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб қолади.
Бугун Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан қор ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади.

Ҳаво ҳарорати кундузи 3 даража совуқ -2 даража илиқ, шимолда 4-9 даража совуқ бўлади.

Эртага фақат республиканинг шарқий ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, республиканинг шимолий ҳудудларида кечаси 13-15 даража совуқ, баъзи жойларда 20 даража совуқгача, кундузи 4-9 даража совуқ атрофида бўлади.

Сўнг иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг жануби-шарқий ҳудудларида, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 7-8 декабр кунлари баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража совуқни, баъзи жойларда 10 даража совуқгачани, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқни, республиканинг шимолий ҳудудларида кечаси 8-13 даража совуқни, баъзи жойларда 15-20 даража совуқгачани, кундуз кунлари 2-7 даража совуқни ташкил этади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.