“Янги Ўзбекистон” боғи вақтинча ёпилди.
Боғ маъмурияти маълум қилишича, 5-11 декабрь кунлари “Янги Ўзбекистон” боғи меҳмонларни қабул қилмайди. У ерда профилактика ишлари олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Янги Ўзбекистон» боғидаги «Истиқлол» мажмуаси Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари сабабли вақтинча ёпилгани маълум қилинганди. Байрамга тайёргарлик ишлари сабабли мажмуа 15 ноябрдан – 20 декабрга қадар жамоат учун фаолият олиб бормайди.